177
Ҳамид Содиқ: “Агар қонунлар ишламаса, қонунларнинг вазифасини коррупция бажаришни бошлайди”
Сиёсатшунос Ҳамид Содиқ
Фото: “Дарё”
Жамиятшунос ва сиёсатшунос Ҳамид Содиқ “Дарё” билан суҳбат давомида коррупцияга қарши кураш учун суд ҳокимияти яхши ишлаши муҳим эканлигини айтиб ўтди.
Сиёсатшуносга кўра, Олий Мажлис ва парламентга халқнинг ишончи бўлмаса, қонунларга ҳам ишонч бўлмайди.
“Коррупцияни тўхтатиш учун маълум бир сиёсий институтлар, хусусан, суд тизими яхши ишлаши керак. Олий Мажлис ва парламентга халқнинг ишончи бўлмаса, қонунларга ҳам ишонч бўлмайди. Жамият нима учун қонунларни ўқимайди? Чунки қонунлар ишламайди. Агар қонунлар ишламаса, қонунларнинг вазифасини коррупция бажаришни бошлайди”, — деди сиёсатшунос Ҳамид Содиқ.
Жамиятшунос қўшимча қилишича, давлат органларида бюрократия кучли бўлса, жамият табиий равишда коррупцияга қўл уришга ҳаракат қилади.
“Маълум бир муаммоларни ҳал қилиш учун катта ҳужжатлаштириш талаб қилинса, коррупция учун эшик очилади ва жамият коррупция йўлидан юришни бошлайди. Давлат хизматлари агентлиги жамиятдаги маиший коррупциянинг олдини олиш учун ташкил этилган. Агар давлат органларида бюрократия кучайса, инсонлар табиий равишда коррупцияга мурожаат қилишни бошлайди”, — дея таъкидлади сиёсатшунос Ҳамид Содиқ. “Замин” янгиликларини “Одноклассники”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
“Ҳизбуллоҳ” бир суткада Исроилга қарши 20 га яқин ҳарбий амалиёт ўтказди
Италия суди Қуддус Исроил пойтахти эмаслиги ҳақида қарор чиқарди
Шавкат Мирзиёев Россия бош прокурори билан учрашув ўтказди
Зеленский Путин борасида баёнот берди: “Тинчликни истаганлар юзига тупурмоқда”
Бефойда ва қиммат: шифокорлар тавсия этмайдиган 5 турдаги биологик фаол қўшимчалар
2026 йилда бўлажак мундиалнинг фаворитлари рейтинги тақдим этилди
Қозоғистон Украина атрофидаги вазият туфайли ҳарбий ва фуқаролик объектлари хавфсизлигини кучайтирди
Ўмон султонлиги элчиси: «Урушларни ҳарбий куч билан ҳал қилиб бўлмайди»