16:00 / 29.04.2024
241

Россияда Ишим дарёсидаги сув сатҳи тарихий рекордни янгилади

Россияда Ишим дарёсидаги сув сатҳи тарихий рекордни янгилади
Фото: ТАСС
Ишим дарёсида сув сатҳи кўтарилишда давом этмоқда. Тюмен вилояти губернатори Александр Моорнинг Telegram’да 29 апрел, душанба куни хабар беришича, Абатское қишлоғидаги ўлчаш станциясида у яна бир тарихий чўққи – 1215 смга етди.

Губернаторнинг сўзларига кўра, «вазият таранглигича қолмоқда» ва бир кун олдин ёғган ёмғир туфайли сув сатҳи кўтарилишда давом этмоқда.

Тобол дарёсига бўйича, губернатор келтирган тезкор штабнинг янгиланган маълумотларига кўра, Тюмен вилояти Упорово қишлоғида, «эҳтимол» тарихий максимал даражага эришилмайди. «Дарё кунига 30-40 смга кўтарилмоқда (ҳозирги сув сатҳи - 748 см), ўсиш 1 майгача давом этади», - деди Моор ва тўғонни мустаҳкамлаш бўйича барча ишлар амалга оширилганини қўшимча қилди.

9 мингдан ортиқ уй сув остида қолган

Айни вақтда, Россия Фавқулодда вазиятлар вазирлиги Telegram’да 29 апрел тонг ҳолатига кўра, Россия Федерациясининг 18 та субъектида сув тошқинлари оқибатида 9300 та турар жой биноси ва 26 мингга яқин хўжалик участкалари сув остида қолаётгани ҳақида маълум қилди. Бундан ташқари, 51 та паст сувли кўприк ва 87 та йўл участкаси сув тошқини оқибатида зарар кўрган.

Тюмен вилоятида, департамент маълумотларига кўра, 32 та аҳоли пунктидаги 188 та турар жой ва 523 та қишлоқ уйлари сув остида қолмоқда. «Россия Фавқулодда вазиятлар вазирлигининг қутқарувчилари алоқа узилиб қолган қишлоқлардан одамларни, уларнинг уй ҳайвонларини олиб ўтишмоқда, озиқ-овқат ва дори-дармонларни етказиб беришмоқда», — дейилади вазирлик матбуот хизмати хабарида.

Россия Федерациясининг Курган вилоятида, Фавқулодда вазиятлар вазирлиги маълумотларига кўра, 26 та аҳоли пунктида 1100 дан ортиқ турар жой ва 6700 дан ортиқ қишлоқ уйлари сув остида қолмоқда. 24 соат ичида минтақанинг 4 та муниципалитетидаги 955 та турар жой ва 76 та қишлоқ уйлари сувдан тозаланди, дейилади хабарда. Кургандан қуйироқ йўналишда ўтувчи Тобол дарёсидаги сув оқими аста-секин куч ва тезлигини йўқотмоқда, дея таъкидлаб ўтди вилоят губернатори Вадим Шумков. «Аммо ҳушёрликни йўқотиш керак эмас», дея қўшимча қилди у.

Оренбург вилоятида 24 соат ичида 50 га яқин турар жой бинолари ва 65 та томорқа ерлари сувдан тозаланди, дейилади Фавқулодда вазиятлар вазирлиги хабарида. Вилоятда қанча уй сув остида қолганига аниқлик киритилмаган.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Россияда Ишим дарёсидаги сув сатҳи тарихий рекордни янгилади