Андижонда «Спарк ҳайдовчиси ЙПХ ходимини сайр қилдирди» сарлавҳаси остида видео тарқалди. Маълум бўлишича, 19 июнь куни Андижон шаҳрида «Спарк» ҳайдовчиси ЙПХ ходими Б.Комилжоновнинг тўхташ ишорасига бўйсунмасдан ҳаракатда давом этган.
ЙПХ ходими алоқа воситаси ёрдамида ўзидан кейинги ходимга автомобиль маълумотларини етказган. ЙПХ ходими И.Бобобеков «Спарк» автомобиль ҳайдовчисига тўхташ ишорасини кўрсатишига қарамасдан ҳайдовчи ходимнинг устига автомобилни бошқарган.
Автомобиль капотига осилиб қолган И.Бобобеков тахминан 50-60 метр масофадан сўнг тушиб қолган. Ҳайдовчи ҳаракатини давом эттириб ҳодиса жойидан кетиб қолган. ЙПХ ходими ҳолат юзасидан билдирги орқали вилоят ИИБ ЙҲХБ бошлиғига маълум қилган.
Мазкур ҳолат натижасида тан жароҳати олганлар йўқ. Ҳозирда суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда. “Замин” янгиликларини “Facebook”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Самарқандда ҳайдовчидан пора сўраган ЙПХ ходимлари ишдан бўшатилди
“Кальяри” Шомуродов бўйича бир қарорга келди
Андижонда келин эрининг уйидан сепларини МИБ орқали қайтариб олди
Данияда энди аёллар ҳам мажбурий ҳарбий хизматни ўтайди
Иордан дарёси Ғарбий соҳилида фаластинлик талабалар немис дипломатини тадбирдан қувиб чиқарди
Ҳокимлик ходими фирибгарлик ортидан қўлга тушди
Яширин иқтисодиёт бўйича қарор лойиҳаси Тадбиркорлик кенгаши таклифлари асосида қайта кўриб чиқилади
ИШИДга алоқадорликда гумонланган ўзбекистонлик АҚШда 2 йил эркин яшагани аниқланди