
Замонавий Европа ўз мавжудлиги давомида уч томонлама таҳдидга дуч келмоқда, бу эса унга қарши туриш учун янги ривожланиш йўналишини талаб қилади. Бу ҳақда Франция президенти Эммануэл Макрон Британиянинг The Economist нашрига берган интервьюсида айтиб ўтди.
«Европамизга хавф солаётган уч томонлама экзистенциал таҳдид қуйидагилардан иборат: ҳарбий ва хавфсизлик бўйича хавф-хатарлар, фаровонлигимизга иқтисодий таҳдид ва ички келишмовчилик ва демократик тизимларимизнинг фаолиятига путур етказувчи экзистенциал хавф», деди Франция раҳбари.
У шунингдек, пандемия туфайли европаликлар бу хавфларни етарлича баҳоламаганини таъкидлади. Гарчи Европа уларга жавоб бера бошлаган бўлсада, буни жуда секин ва жуда заифлик билан амалга оширди, дея қўшимча қилди сиёсатчи.
Макроннинг таъкидлашича, учта таҳдид «Европада янги геосиёсий, иқтисодий ва ижтимоий парадигма» яратишни талаб қилади. “Zamin”ни Telegram'да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.