Фото: Тошкент шаҳри ИИББ
«Зики эски шаҳар» лақаби билан танилган ва 2023 йил декабр ойида ўтказилган рейд чоғида ҳибсга олинган Лутфулла Умаровга нисбатан ҳукм ўқилди.
Суд ҳукми ҳужжатига кўра, судланувчи 2023 йил май ойи охирида Тошкент шаҳридаги жарлик ҳудудидан 12 дона кўкнори ўсимлиги бошоқларини топиб, шамоллашга қарши дори деб дўстига сақлаш учун берган.
7 декабр куни ҳуқуқ-тартибот идоралари ходимлари танишининг хонадонини кўздан кечириш чоғида умумий массаси 9,64 грамм бўлган, таркибида опий гуруҳига мансуб бўлган алколоидлар (кодеин, тебаин) бўлган кўкнори бошоқлари аниқланган.
Лутфулла Умаров Жиноят кодексининг 273-моддаси 2-қисми (Гиёҳвандлик воситалари, уларнинг аналоглари ёки психотроп моддаларни ўтказиш мақсадини кўзлаб кўп бўлмаган миқдорда қонунга хилоф равишда тайёрлаш, олиш, сақлаш, ташиш ёки жўнатиш, шунингдек уларни кўп бўлмаган миқдорда қонунга хилоф равишда ўтказиш) билан айбдор деб топилиб, 6 йил-у 2 ой муддатга озодликдан маҳрум қилинди.
Бундан олдин «Салимбой» номи билан танилган Салим Абдувалиев суд ҳукмига кўра 6 йилга озодликдан маҳрум қилинганди. У ноқонуний тарзда қурол сақлашда айбланган. “Замин” янгиликларини “Youtube”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
“Ҳизбуллоҳ” бир суткада Исроилга қарши 20 га яқин ҳарбий амалиёт ўтказди
Италия суди Қуддус Исроил пойтахти эмаслиги ҳақида қарор чиқарди
Шавкат Мирзиёев Россия бош прокурори билан учрашув ўтказди
Зеленский Путин борасида баёнот берди: “Тинчликни истаганлар юзига тупурмоқда”
Бефойда ва қиммат: шифокорлар тавсия этмайдиган 5 турдаги биологик фаол қўшимчалар
2026 йилда бўлажак мундиалнинг фаворитлари рейтинги тақдим этилди
Қозоғистон Украина атрофидаги вазият туфайли ҳарбий ва фуқаролик объектлари хавфсизлигини кучайтирди
Ўмон султонлиги элчиси: «Урушларни ҳарбий куч билан ҳал қилиб бўлмайди»