Амалдаги тартибга кўра, ноқонуний қурилма белгиланган ўлчамдан четга чиққанлиги сабабли қурилиш нормаларига зид бўлади. Қолаверса, фуқароларнинг ҳуқуқларини бузилишига олиб келади. Айнан мана шу борада суднинг қарори билан чиқарилган ўзбошимчалик билан қурилган бино, иншоотлар, деворлар ёки қурилмаларни бузиш юзасидан Бюро органлари томонидан мажбурий ижро ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Мисол учун, Фуқаролик ишлари бўйича Миробод туманлараро судининг ижро варақасига асосан, қарздор “T.C.K.” МЧЖ зиммасига М. Улуғбек тумани, ТТЗ-1-тор кўчаси, 39-уйнинг олдидаги ноқонуний қурилма бузилиб, асл ҳолатига келтириш мажбуриятини юклаш ҳақидаги ижро ҳужжати Бюронинг Мирзо Улуғбек туман бўлимига келиб тушган бўлиб, ижро ҳужжати бўлим давлат ижрочиси К.Шарипов томонидан қўзғатилган.
Ижро ҳужжати юзасидан қарздорга ихтиёрий 15 кунлик муддат берилган.
Шундан сўнг, олиб борилган ижро ҳаракатлари давомида Мирзо Улуғбек тумани, ТТЗ-1-тор кўчаси, 39-уйнинг олдидаги ноқонуний қурилма бузилиб, асл ҳолатига келтирилди ва ижро иши юритиш тамомланди.
Бундан ташқари, фуқаролик ишлари бўйича Наманган туманлараро судининг ҳал қилув қарорига кўра даъвогар кадастр агентлиги Наманган вилоят бошқармаси манфаатига жавобгар Б.Давроновга нисбатан ўзбошимчалик билан қурилган 40 кв.м майдонга қурилган савдо бино-иншоотларни буздириш кўрсатиб ўтилган.
Мазкур ҳужжат Бюронинг Наманган туман бўлими иш юритувига келиб тушган ҳамда давлат ижрочиси томонидан иш қўзғатилган. Қарздорга ихтиёрий муддат берилган. Бироқ, турли баҳоналарни рўкач қилиб, ўзбошимчалик билан қурилган иншоотни бузмаган. Шу боис, ҳужжат ижросини таъминлаш мақсадида мажбурий ижро ҳаракатлари белгиланди ва ноқонуний деб топилган бино-иншоот буздирилди.
Бахром Тоштемиров
Бош прокуратура ҳузуридаги
Мажбурий ижро бюросининг
бўлим бош инспектори
“Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг
Бош прокуратура ҳузуридаги
Мажбурий ижро бюросининг
бўлим бош инспектори
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
“Ҳизбуллоҳ” бир суткада Исроилга қарши 20 га яқин ҳарбий амалиёт ўтказди
Италия суди Қуддус Исроил пойтахти эмаслиги ҳақида қарор чиқарди
Шавкат Мирзиёев Россия бош прокурори билан учрашув ўтказди
Зеленский Путин борасида баёнот берди: “Тинчликни истаганлар юзига тупурмоқда”
Бефойда ва қиммат: шифокорлар тавсия этмайдиган 5 турдаги биологик фаол қўшимчалар
2026 йилда бўлажак мундиалнинг фаворитлари рейтинги тақдим этилди
Қозоғистон Украина атрофидаги вазият туфайли ҳарбий ва фуқаролик объектлари хавфсизлигини кучайтирди
Ўмон султонлиги элчиси: «Урушларни ҳарбий куч билан ҳал қилиб бўлмайди»