Ёниб кетган 1996 йилги Porsche машинаси 95 минг долларга баҳоланди » Ўзбекистон янгиликлари – Zamin.uz

Ёниб кетган 1996 йилги Porsche машинаси 95 минг долларга баҳоланди

  • Авто
  • 3-08-2016, 00:08
  • 1 873
  • Ёниб кетган 1996 йилги Porsche машинаси 95 минг долларга баҳоланди

    АҚШнинг автомобиллар ҳақидаги эълонлар сайти Copart’да 1996 йилда ишлаб чиқарилган, ёниб кетган Porsche 911 Carrera машинаси сотувга қўйилди. Эълоннинг тахминий нархи деган жойида 95 минг доллар кўрсатилган, дейилади "Кун" нашрида.

    Эҳтимол сотувчи машинанинг тиклангандан кейинги нархини назарда тутган. Чунки 1990-йиллар ўрталарида ишлаб чиқарилган яхши ҳолатдаги Porsche 911’ни АҚШда 60 минг долларга сотиб олиш мумкин. Ёниб кетган машинанинг таъмири эса янги эгасига 195 минг долларга айланади.

    Ёниб кетган ва пачоқланиб ётган кузовни эълон саҳифасида ставкани жойлаштириб сотиб олиш мумкин. Айни вақтда бирорта ставка қилинмаган, савдолар 9 августда якунланади.

    2015 йил апрелда Porsche компанияси 1972 йилда ўз синфида "Ле-Ман 24 соат ичида" марафонини ютган ноёб 911 2.5 S/T пойга машинасини тиклаганди. Машина вайрон ҳолатда икки йил аввал америкалик коллекционерда топилган.