10:43 / 02.05.2024
58

Саудия Арабистони энергетика вазири Ўзбекистонга ташриф буюради

Саудия Арабистони энергетика вазири Ўзбекистонга ташриф буюради
Фото: "Дунё" АА
Ўзбекистон элчихонаси кўмагида энергетика вазири Жўрабек Мирзамаҳмудов бошчилигидаги мамлакат делегациянинг Саудия Арабистонига амалий ташрифи ташкил этилди, деб хабар қилмоқда "Дунё".

28-30 апрел кунлари бўлиб ўтган ташриф давомида делегация аъзолари Саудия Арабистонининг Шарқия минтақасида бўлиб, ҳудуддаги саноат зоналари ва корхоналар фаолияти билан яқиндан танишди.

Шунингдек, Ўзбекистон делегацияси Saudi Aramco раҳбарияти билан энергетика соҳасида икки томонлама ҳамкорлик алоқаларини янада ривожлантириш ва ушбу соҳада янги истиқболли лойиҳаларни биргаликда амалга ошириш масалаларини муҳокама қилди.

Ўзбекистон энергетика вазири Жўрабек Мирзамаҳмудов Саудия Арабистони энергетика вазири Шаҳзода Абдулазиз бин Салмон Ол Сауд учрашув ўтказди.

Мулоқот аввалида Абдулазиз Ол Сауд жорий йил 2-3 май кунлари Тошкент шаҳрида ўтказилиши режалаштирилган халқаро инвестиция форумида қатнашиш учун мамлакатга бораётганини билдирди. У ташриф доирасида қатор учрашувлар режалаштирилганини маълум қилди ва ушбу муҳим тадбир муваффақиятли ўтишига ишонч билдирди.

Учрашув доирасида энергетика соҳасидаги илғор компаниялар томонидан аниқ йўналишлар ва фаолият турлари бўйича тақдимотлар ўтказилди.

Мамлакат делегацияси, шунингдек, Ар-Риёд шаҳрида бир қатор Саудия Арабистони компаниялари раҳбарлари билан ҳамкорлик истиқболларини муҳокама қилди.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Саудия Арабистони энергетика вазири Ўзбекистонга ташриф буюради