Чилонзорда автомобиль ёниб кетиб, ҳайдовчи вафот этди » Ўзбекистон янгиликлари – Zamin.uz
08-09-2016 | 21:45 ZAMIN.UZ / Авто / 08 Сентиябр 2016
1 735

Чилонзорда автомобиль ёниб кетиб, ҳайдовчи вафот этди

Чилонзорда автомобиль ёниб кетиб, ҳайдовчи вафот этди

Бугун, 8 сентябрь куни Тошкентнинг Чилонзор туманида навбатдаги мудҳиш ЙТҲ қайд этилди. Маълумотларга қараганда, BMW автомобили катта тезликда келиб йўл четидаги кўп йиллик дарахтлардан бирига урилган. Бу ҳақда Qalampir.uz хабар бермоқда.
Чилонзорда автомобиль ёниб кетиб, ҳайдовчи вафот этди

Гап шундаки, катта тазликда ҳаракатланиб келаётган BMW автомобили дарахтга бориб урилган. Унинг йўл четидаги дарахт билан тўқнашиши сабаблари маълум эмас. Автомобиль воқеа жойининг ўзида ёниб кетган. Гувоҳларнинг маълум қилишича, ҳайдовчи вафот этган. Ёнғин юз берган ҳудудга зудлик билан Ёнғин хавфсизлиги ходимлари етиб келиб, алангани бартараф этишган.

Zamin.uz нинг Telegram’даги расмий каналига обуна бўлиб, янгиликлардан хабардор бўлинг.