Rolls-Royce ўз тарихида биринчи бор йирик буюртма қабул қилди » Ўзбекистон янгиликлари – Zamin.uz

Rolls-Royce ўз тарихида биринчи бор йирик буюртма қабул қилди

Авто 27-09-2016, 02:06 1 576
Rolls-Royce ўз тарихида биринчи бор йирик буюртма қабул қилди

Тадбиркор Стивен Хун томонидан буюртма қилинган Rolls-Royce Phantom’нинг 30 автомобили Британиянинг Гудвуд шаҳридаги заводни тарк этди. Марка тарихидаги энг йирик бўлган ушбу буюртма 2017 йилда очилиши режалаштирилган Макаодаги The 13 меҳмонхонасига йўл олган. Бу ҳақда "Кун" хабар бермоқда.

Коллекция The 13 меҳмонхонаси рангига уйғун равишда, Хун билан ҳамкорликда ишланди. Коллекцияга, шунингдек, олтин аралаштирилган иккита Gold автомобили ҳам кирган. Улар махсус меҳмонларга хизмат кўрсатиш учун сотиб олинган.

Ҳар бир автомобилнинг кузови ва 21 дюймли ғилдирак дискасига Stephen Red рангининг туси берилган. Салон интерьерида денгиз дарахтидан фойдаланилган. Жамланмалар панелидаги соат эса Graff маркаси томонидан тайёрланган.


Zamin.uz нинг Telegram’даги расмий каналига обуна бўлиб, янгиликлардан хабардор бўлинг.