BMW голографик ускуналар панели концептини намойиш қилди » Ўзбекистон янгиликлари – Zamin.uz

BMW голографик ускуналар панели концептини намойиш қилди

  • Авто
  • 19-12-2016, 14:06
  • 697
  • BMW голографик ускуналар панели концептини намойиш қилди

    Янги технология номи HoloActive Touch. Унда голограмма ҳосил қилиш учун кўзгулар тизими қўлланади. Имо-ишораларни камералар қайд қилади ва шу йўл билан турли созлашлар амалга оширилади. Голограмма билан таъсирлашув учун унга тегиш кифоя, бунда товушли сигнал беради.

    HoloActive Touch тизими “БМВ”нинг еттинчи серияси ва AirTouch концептида мавжуд бўлган Gesture Control тизимининг такомиллаштирилган вариантидир. Технология ускуналар панелида проекцион экран (сенсорнинг аналоги) юзага келтиришга асосланган. Сенсор экрандан фарқли равишда проекцион экранга тегишнинг ҳожати йўқ. Ҳайдовчидан ташқари йўловчилар ҳам ундан фойдалана олади.

    Ўтган йилнинг августида французларнинг Valeo компанияси шунга ўхшаш тизимни кўрсатган. Унинг ускуналар панели кўп функцияли экран кўринишида бўлиб, машина автопилот режимида ҳаракатланганда тезлик ва бошқа маълумотларни акс эттиради.