22:44 / 27.08.2017
8 527

Англия мутахассислари ўзиюрар юк машиналарини синовдан ўтказмоқда…

Англия мутахассислари ўзиюрар юк машиналарини синовдан ўтказмоқда…
Айтишларича, 2018 йил охирига қадар Буюк Британия серқатнов йўлларида ўзиюрар юк машиналари пайдо бўлади. Ҳозир уларни махсус полигонда тест синовларидан ўтказишяпти. Колонна тўртта машинадан иборат. Олдиндагиси бошқарув машинаси, унинг ортидан яна бир ҳайдовчили машина ҳаракатланади.

Худди шу ҳайдовчили машина орқадаги иккита ўзиюрар машинанинг ҳаракатларини бошқариб, назорат этиб боради. Мутахассисларнинг гапига кўра, ўзиюрар машиналар серқатнов кўчаларда тирбандликлар пайдо бўлишига якун ясайди, қолаверса, ҳавога таралаётган заҳарли газ миқдори кескин камайиб кетади.

Эслатиб ўтамиз, синовларни мамлакатдаги транспорт машиналари тадқиқот лабораторияси ходимлари ташкил этишган.

Манба: Hordiq.uz

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Авто » Англия мутахассислари ўзиюрар юк машиналарини синовдан ўтказмоқда…