Ҳиндистонда жаҳондаги энг арзон автомобиль яратилди » Ўзбекистон янгиликлари – Zamin.uz

Ҳиндистонда жаҳондаги энг арзон автомобиль яратилди

Авто 29-09-2015, 22:50 2 551
Ҳиндистонда жаҳондаги энг арзон автомобиль яратилди

Жаҳонда учғилдиракли мототехниклар чиқариш билан машҳур бўлган Bajaj Auto ҳинд компанияси Qute деб номланган субкомпакт автомобилини тақдим этди. Модель кам ёқилғи сарфлайдиган рақобатчиси Tata Nano дан фарқли равишда жаҳондаги энг арзон тўрт ғилдиракли авто ҳисобланади. Унинг қиймати 2 минг доллар бўлиши ва 16 мамлакатда экспорт қилиниши кутилмоқда.

Янги модель уч йил олдин Нью-Дели моторшоусида тақдим этилган Bajaj RE60 прототипи асосига ясалган. Машина узунлиги 2752 миллиметрни, эни — 1312 миллиметрни, баландлиги эса — 1650 миллиметрни ташкил этади.

Компакт-кар 217 куб см.ли бир цилиндрли моторга эга бўлди. У 13 от кучига эга. Беш босқичли узутмалар қутисига эга. Моделб массаси — 400 килограмм. Энг юқори тезлиги — соатига 70 километр.
Моделни нафақат Европа бозорида,балки Осиё, Африка ва Лотин Америкаси бозорларида ҳам сотиш мўлжалланган.


Zamin.uz нинг Telegram’даги расмий каналига обуна бўлиб, янгиликлардан хабардор бўлинг.