Электромобиллар Ўзбекистонга божсиз олиб кириладиган бўлди

  • Авто
  • 2-07-2018, 21:48
  • 2 297
  • Электромобиллар Ўзбекистонга божсиз олиб кириладиган бўлди
    Янги йилнинг биринчи январидан бошлаб электромобилларни Ўзбекистонга божсиз олиб кириш мумкин бўлади, деб ёзади «Sof.uz».

    Бу ҳақида Шавкат Мирзиёев имзолаган Ташқи иқтисодий фаолиятни ва божхона-тариф тизимини янада такомиллаштириш тўғрисида» ги қарорининг иловасида айтилган.

    Янги ҳуқуқий ҳужжатда айтилишига кўра, 2019 йилнинг 1 январидан бошлаб Ўзбекистонга олиб келинаётган 700 дан ортиқ маҳсулотлар учун янги бож ставкалари камайтирилган.

    Хусусан, фақат электр қуввати билан ҳаракатланадиган транспорт воситалари учун, ТН ВЭД коди 870380, бож ставкаси «0» миқдорида белгиланган.

    Айни дамда амал қилаётган божхона тарифида ушбу кодга доир маҳсулотлар учун ставкалар келтирилмаган. Янги божхона ставкаларини муҳокама қилиш вақтида электромобиллар учун 10 фоиз ставка қўйиш таклиф қилинган эди, лекин якуний ҳужжатда бу таклиф инобатга олинмаган.

    » » Электромобиллар Ўзбекистонга божсиз олиб кириладиган бўлди
    Яндекс.Метрика