Porsche компанияси харид қилинган автомобилнинг Цуффенхаузендаги заводдан маҳаллий дилергача бўлган жараёнини кузатиш имконини берадиган Track Your Dream мобил иловасини тақдим этди, деб хабар беради Daryo.uz.
Коронавирус пандемияси автомобилсозлик компанияларини мижозларга хизмат кўрсатиш борасида таклиф этиладиган онлайн хизматлар ассортиментини кенгайтиришга мажбур қилди. Porsche ҳам Track Your Dream мобил иловасини тақдим этди. Унинг ёрдамида харидорлар ўз автомобилининг йиғилиш жараёнини кузатиши ҳам мумкин. Илова ҳозирча фақат 911 моделида ишлайди ва спорткарнинг йиғилишига оид барча жараёнларни кузатиш имконини беради — Цуффенхаузндаги конвейрнинг йиғиш линиясидан тортиб, маҳаллий дилергача видеокамера ўрнатилган.
Германиядаги заводдан белгиланган жойга етиб боргунига қадар автомобиль 14 та босқични босиб ўтади, хусусан, ишлаб чиқаришга тайёргарлик, йиғиш ва логистика. Тез орада иловадан биринчи Taycan электромобили эгалари фойдаланиши мумкин. Айни вақтда Track Your Dream’да АҚШ, Германия, Буюк Британия, Канада, Швейцария ва Испаниядаги янги спорткарларнинг харидорлари фойдаланиши мумкин, илованинг географик фаолият кўлами кенгайишда давом этади. «Замин» янгиликларини «Вконтакти»да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
“Ҳизбуллоҳ” бир суткада Исроилга қарши 20 га яқин ҳарбий амалиёт ўтказди
Халқаро жиноят суди Исроил бош вазири Нетаньяхуни ҳибсга олишга ордер берди
Ўмон султонлиги элчиси: «Урушларни ҳарбий куч билан ҳал қилиб бўлмайди»
Қозоғистон Украина атрофидаги вазият туфайли ҳарбий ва фуқаролик объектлари хавфсизлигини кучайтирди
Шавкат Мирзиёев Россия бош прокурори билан учрашув ўтказди
Бефойда ва қиммат: шифокорлар тавсия этмайдиган 5 турдаги биологик фаол қўшимчалар
22 ноябрь куни Cobalt автомобилига шартнома очилиши эълон қилинди
Зеленский Путин борасида баёнот берди: “Тинчликни истаганлар юзига тупурмоқда”