date

Дельфинлар овда асбоб ишлатади, ҳатто уни болаларига ўргатади

Дельфинлар овда асбоб ишлатади, ҳатто уни болаларига ўргатади
Австралиянинг ғарбий соҳилларида жойлашган Шарк Бай ҳудудида яшовчи айрим бурунли дельфинлар ўзига хос ов техникасини ўзлаштирган: улар тумшуғига денгиз губкасини кийиб, қум остида яширинган балиқларни қидиради. Бу ноёб хатти-ҳаракат ҳайвонлар орасида маданият ва асбоб ишлатиш борасидаги илмий қарашларга ойдинлик киритмоқда.

Губка — дельфинлар учун ҳимоя воситаси
Тадқиқотчиларнинг таъкидлашича, дельфинлар тумшуғини денгиз тубидаги тошлар ва ўткир чиғаноқлардан ҳимоя қилиш учун губкадан фойдаланади. Улар губка ёрдамида қумли йўлаклардаги ахлат ва тошларни титкилаб, пастга яширинган қум балиқларини юзага чиқариб овлайди.

Бироқ бу техника оддий эмас: янги илмий тадқиқотга кўра, бундай ов қилиш дельфинларнинг товуш юбориб акс садосини тинглаш орқали йўналишни аниқлаш қобилиятини чеклайди. Денгиз биологияси бўйича олим Эллен Розе Жейкобс айтишича, “губка юзга тақилган ниқобга ўхшайди — овозлар хира эшитилади, лекин барибир уларга мослашиш мумкин.”

Мерос бўлиб ўтадиган маҳорат
Мазкур ов техникаси — биологларнинг фикрича — авлоддан авлодга ўргатиладиган маданий хатти-ҳаракат бўлиб, фақат онадан болага ўтади. Дельфин болалари одатда 3–4 йил давомида оналари билан бирга юради ва шу давр мобайнида ҳаёт учун зарур бўлган кўникмаларни ўзлаштиради.

Бошқа денгиз биологлари бу техникани “кўзи боғланган ҳолда ов қилиш”га тенглаштиради. “Бундай ов қилиш учун жуда пухта тайёргарлик ва юқори даражадаги маҳорат зарур”, дейди Орегон штати университетидан олим Маурисио Кантор.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Фойдали » Дельфинлар овда асбоб ишлатади, ҳатто уни болаларига ўргатади