Фаластиннинг ҲАМАС ҳаракати Ғазо секторидаги жанжални тўхтатиш ва гаровга олинганларни озод қилиш бўйича воситачилар таклиф қилган келишувни қабул қилишга рози бўлмади. Бу ҳақда Reuters агентлиги хабар берди.
ҲАМАС мазкур келишувни янада такомиллаштиришни таклиф қилмоқда. Фаластин томони, шунингдек, маҳбусларни алмашишни янада мантиқий ва самарали қилиш учун янги механизмлар талаб қилмоқда. Исроил томонига кўрсатилаётган талаблар орасида ҳарбий ҳаракатларни давом эттирмасликка кафолат берилиши ҳам бор.
Reuters агентлигининг манбаларига кўра, ҲАМАС 60 кунлик сулҳ даврида келишувга эришилмаса, Исроилга қарши урушни қайта бошлашга тўсқинлик қилувчи бандни қўшиш талабини киритган. Бу, ўз навбатида, Ғазо секторидаги инсонпарварлик ёрдамининг узлуксиз кўрсатилишини ҳам таъминлашни назарда тутади. ҲАМАС шунингдек, Рафаҳ назорат-ўтказиш пунктининг ҳар икки йўналишда узлуксиз ишлашини талаб қилмоқда.
6 июлда, Миср, Қатар ва АҚШ воситачилигида, ҲАМАС ва Исроил Доҳада ўт очишни тўхтатиш ва гаровга олинганларни озод қилиш бўйича музокараларни қайта бошлади. ҲАМАС ва Исроил орасидаги бу келишувга асосан ҳар икки томон ҳали барча бандлар бўйича келишиб олинмаган. Агар бу келишувга эришилса, у ҳолда улар ўзаро жанжал ва муаммоларни ҳал қилишга, яъни ҳар икки томоннинг танқидларига, низоларига ва зиддиятларига барҳам беришга ҳаракат қиладилар.
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!