
2025 йил бошидан буён Ўзбекистонда автомобил бозорида барқарор фаоллик кузатилмоқда. Мавсумий пасайишларга қарамай, июнь ойида биринчи бозорда ўртача даражада тикланиш қайд этилди, деб Uz24.uz хабар берди. Жорий йилнинг май ойига нисбатан июнь ойида енгил автомобиллар савдоси 3%га кўпроқ бўлиб, бу 80 мингта автомобиль бирлигини ташкил этди.
Шу билан бирга, 2024 йилнинг биринчи ярмига нисбатан умумий савдо ҳажмида 23% пасайиш кузатилди — ўтган йилнинг шу даврида 446 мингта енгил авто сотилган. Бу пасайиш асосан иккинчи бозордаги фаолликнинг сусайиши билан боғлиқ бўлиб, умумий бозор пасайишининг асосий сабаби сифатида қайд этилди.
Бирламчи бозорда савдолар ўтган ойга нисбатан 10%дан ортиққа ошди ва 2,6 мингта автомобилга кўпайди. Маҳаллий ишлаб чиқарилган янги енгил автомобиллар савдоси 23,7 мингтани ташкил этиб, бу май ойига нисбатан 15,6%га ошди. Аммо янги хорижий авто сегментида салбий динамика кузатилди — ойлик савдо 4 мингта бўлиб, 12,6%га камайган.
Июнь ойида 52 мингтадан ортиқ ишлатилган енгил автомобиллар сотилган бўлиб, бу май ойига нисбатан 0,4%га кам, йиллик ўсиш эса 1,3%ни ташкил этган.
Электромобиллар бозорида эса июнь ойида 5,1 мингта савдо қайд этилди, бу май ойига нисбатан 1,7% камайишни кўрсатган бўлса-да, йиллик кўрсаткичларда ўсиш сақланиб қолган. Жорий йилнинг биринчи ярмида 28,8 мингта электромобил сотилган бўлиб, бу ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 62,6%га кўпдир. Энг юқори ўсиш Сирдарё, Хоразм ва Қашқадарё вилоятларида кузатилган. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар