
2025 йил 21 июлдан бошлаб “UzAuto Motors” акциядорлик жамияти Chevrolet Onix, Tracker ва Damas автомобилларини тижорат банклари орқали харид қилиш учун янгиланган дастурни амалга оширади, деб uzautomotors.com хабар берди.
Янги шартларга кўра, энди харидорлар ушбу автомобилларни 20% дастлабки (аввал 50% эди) билан ва йиллик 0% дан бошланувчи фоиз ставкалари асосида бўлиб тўлаш орқали сотиб олиш имконига эга бўлади.
Шунингдек, “UzAuto Motors” автомобил хариди бўйича расмийлаштириш жараёнини ҳам соддалаштирганини маълум қилди. Бу эса мижозлар учун тезкор ва қулай шарт-шароит яратади. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар