
Сўнгги кунларда Ғазо секторида рўй бераётган очарчилик, озиқ-овқат тақчиллиги ва қуролли ҳаракатлар маҳаллий аҳолининг ҳаётини тобора оғирлаштирмоқда. BBC'нинг ҳудуддаги манбаларидан олган сўнгги маълумотларига кўра, бир ҳафта ичида очарчилик ва ҳужумлар натижасида кўплаб оддий тинч аҳоли вакиллари ҳалок бўлган.
Озиқ-овқат излаб чиққан йигит ўқ остида қолган
19 ёшли Абдуллоҳ Жендейа 20-июл куни озиқ-овқат олиш учун уйидан чиққан, аммо ортга қайтмаган. Унинг синглиси Надриннинг айтишича, Абдуллоҳ ўша куни 5 километрдан ортиқ йўл босиб, ҳафтада бир марта келадиган гуманитар ёрдам юк машинасидан ун олиш учун йўлга чиққан.
Кечки соат 11 да Надрин телефон орқали укаси Маҳмуддан даҳшатли хабарни олади: улар ёрдам машинаси яқинида турганида, Исроил ҳарбийлари томонидан тўсатдан ўқ узилган. Абдуллоҳ ҳалок бўлган, икки ака эса яраланган. Бу ҳодиса Ғазонинг шимоли ва жанубини ажратиб турувчи ҳарбий зона — Нетзарим коридори ҳудудида содир бўлган.
Надрин укасини қувноқ, спортни севувчи ва келажакда ўз бизнесини очишни орзу қилган йигит сифатида эслайди.
Пана жойдаги ҳужум қурбони
29 ёшли Муҳаммад Куллаб эса Ғазонинг жанубидаги Қодсияҳ ҳудудида жойлашган муваққат лагерда бўлганида, ҳаво ҳужуми қурбони бўлган. У ўз чодирида дам олаётган вақтда ҳаво зарбаси берилган. Ҳодисадан бир неча соат ўтиб, унинг ўлими ҳақида қариндошлари хабар топган.
Муҳаммаднинг қайноғаси Амар Рагайда унинг ҳалок бўлишидан бир кун олдин суҳбатлашганини айтади: “У менга, 'ёлғиз борма, мен ун топишга ҳаракат қиламан' деган эди. Эртасига вафот этди.”
Муҳаммад опаси ва ундан бутунлай қарам укасини қарамоғида бўлган. Қайноғаси уни ҳаётга тўла, ҳеч кимга ёмонлик қилмайдиган инсон сифатида эслайди.
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Мавзуга оид янгиликлар