date

Россия давлат идоралари “Атом” электромобилига ўтади

Россия давлат идоралари “Атом” электромобилига ўтади
Россияда ишлаб чиқарилаётган замонавий “Атом” электромобили давлат ташкилотлари учун мўлжалланган махсус версияда тақдим этилади. Янги модел махсус талабларга мослаштирилиб, хизмат автомобиллари учун қулай қилиб жиҳозланади. Шунингдек, машина қора ва оқ каби расмий рангларда ишлаб чиқарилади.

“Атом”нинг ушбу модификацияси нафақат давлат идоралари, балки такси хизматлари учун ҳам мўлжалланган. Айниқса, такси версиясида олд ўриндиқсиз вариантни танлаш имконияти яратилган — бу нафақат ҳайдовчига, балки йўловчилар учун ҳам кенгроқ жой яратишни таъминлайди. Олд ўриндиқ ўрнига багаж учун қўшимча майдон тақдим этилади, бу эса такси сифатида фойдаланишда алоҳида афзаллик беради.

Шу билан бирга, “Атом” электромобиллари Россияда қабул қилинган таксиларни маҳаллийлаштиришга оид қонун талабларига тўлиқ мос келади. Яъни, бу транспорт воситалари фақат ташқи кўриниши билан эмас, балки техник жиҳатдан ҳам янги стандартларга жавоб беради.

Ушбу электромобилнинг оммавий ишлаб чиқарилиши 2025 йилнинг иккинчи ярмида бошланиши режалаштирилган. Тақдим этилаётган махсус комплектациялар эса “Атом”ни давлат идоралари ва такси соҳаси учун замонавий, экологик ва функционал ечимга айлантиради.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Авто » Россия давлат идоралари “Атом” электромобилига ўтади