9 196
Гулбаҳор Эрқулова «Ўзбекистон» телеканалидаги байрам дастурини ва Улуғбек Раҳматуллаевни танқид қилди
Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Гулбаҳор Эрқулова ижтимоий тармоқлардаги шахсий саҳифаси орқали “Ўзбекистон” телеканалидаги байрам дастурини танқид қилди, деб ёзади «Qalampir.uz».
Ўз фикрларини баён этиш асносида бир хонанданинг чиқишларидан суратларни жойлаштирар экан, танилмаган хонандалар байрам дастурларида чиқишига алоҳида эътибор қаратди. Дарҳақиқат, Эрқулова суратини жойлаштирган хонандани нафақат томошабинлар, балки санъат олами вакилларининг кўплари танимайдилар.
“Ўзбекистон” телеканали шунча вақт кетказиб, шундай хонандаларни топиб, янги йил базмига чақиришибди ёки продюсерлари бориб келишган... Аҳволини қаранг, шунча саньатда ишлаб, кўрмаганман ва танимайман ҳам. Тўғри, бир-икки каҳрамонлар чиқишди. Майли, уларни чиқишига ҳамма ўрганиб ҳам қолди. Халқимиз гапиради, куяди шулардан бошқа йўқми, деб – фойдаси йўқ. Майли, уларнинг овози бор, иқтидори бор. Бир кун бирор одам ўзи бир хилликдан зерикиб, ўзгармаса, ҳозирча шунақа бўлаверади. Қанча канал бўлса, қойил ҳамма жойга улгуришибди. Россия каналларини каранг қанақа чиройли дастурлар ва энг кучли саньаткорлар чиқишди. Ёшлари неччида бўлса ҳам сценарий асосида ўз ўрнида, бирорта халқ танимайдиган саньаткорни кўрмайсиз”, деб ёзади хонанда.
Гулбаҳор Эрқулова кўпчиликнинг дилидаги гапни топиб айтди чоғи, ижтимоий тармоқда унинг ҳамфикрлари сони ортди. Танқидлар муҳокамага айланиб кетди. Эрқулова дастурни олиб борган Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Улуғбек Раҳматуллаевга алоҳида эътироз билдирди.
“Декорация бир хил. Шундай экан, об-ҳаво ҳам бир хил. Лекин кимдир иссиқ, кимдир енгил кийимда. Режиссёр шу жиҳатларга эътибор қаратмаган. Улуғбек деган қўшиқчидан бошқа олиб борувчи Ўзбекистонда йўқ деб ўйлашган. Қанча иқтидорли актёрларимиз, сухандонларимиз бор, ахир. Мана, Россия каналларида қўшиқчилар байрам кўрсатувиларини олиб боришади, лекин уларнинг дунёқарашлари бошқа, ҳамма санъаткорларни танишади ва тўғри баҳо беришади”. «Замин» янгиликларини «Вконтакти»да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Учар автомобил йўловчи билан биринчи парвозини амалга оширди (видео)
Германияда ишлаш истагида бўлган ўзбекистонлик мутахассислар учун немис тили ўргатилади
Велосипедда сайр қилиш учун 3 сабаб: ёшартиради, оздиради ва умрни узайтиради
Хитой АҚШни «қизил чизиқлар»ни кесиб ўтишдан огоҳлантирди ва «душман эмас, ҳамкор» бўлишга чақирди
Владимир Путин «Крокус»да содир этилган теракт учун ўч олишга чақирди
Мария Захарова украиналикларни Америка ҳиндуларига ўхшатди
Америкалик олимлар барча учун бирдек фойдали жисмоний фаоллик турини аниқлади
“Толибон” Афғонистоннинг Хост вилоятида беш нафар фуқарони қамчи билан жазолади