Рэпер Канье Уэст ажал остонасидаги мухлисасининг сўнгги илтимосига биноан унинг учун махсус рэп куйлаб берди

  • Маданият
  • 11-01-2018, 06:00
  • 260
  • Рэпер Канье Уэст ажал остонасидаги мухлисасининг сўнгги илтимосига биноан унинг учун махсус рэп куйлаб берди
    Америкалик рэпер Канье Уэст саратон касаллиги туфайли ажал жари ёқасига бориб қолган мухлисасининг сўнгги истагини бажарган ҳолда у билан FaceTime орқали боғланди ва қиз учун махсус рэп айтиб берди.

    Хабарда келтирилишича, хонандага қизнинг оила аъзолари мурожаат қилишган.

    Канье қизга боғлангач, у билан суҳбат қурди ва қиз учун севимли бўлган “I Love Kanye” қўшиғини айтиб берди. Рэпер иштирокидаги ушбу ҳикояни Дебби исмли мухлиса Твиттердаги саҳифасида маълум қилган.

    “Ҳамшаҳарим бўлган қиз саратон билан оғриган эди ва Канье бир неча кун аввал унинг учун махсус рэп айтиб берди. Мен уни жуда ҳурмат қиламан. Бу унинг учун сўнгги дақиқалардаги катта қувонч” деб ёзган Дебби.

    Деббининг сўзларини Каньенинг турмуш ўртоғи Ким Кардашьян ҳам тасдиқлаб, ўз саҳифасида эри билан биргаликда қиз учун дуо қилаётганликлари ҳақида ёзиб қолдирди.

    Канье Уэстнинг ўзи ушбу ҳодиса ҳақида ҳеч бир сўз айтмаган ва ҳеч қандай изоҳ бермаган. Минг афсуски, қиз рэпернинг қўнғироғидан бир неча соат ўтиб оламдан кўз юмди.