date

Шаҳло Алижонова 29 ёшини кутилмаган совға билан нишонлади (видео)

Шаҳло Алижонова 29 ёшини кутилмаган совға билан нишонлади (видео)

Актриса ва блогер Шаҳло Алижонова ўзининг Instagram саҳифасига жойлаган видео постлари орқали яна бир ёшга улғайганини маълум қилди. У бу қувончли кун ва унутилмас лаҳзаларни обуначилари ҳамда мухлислари билан баҳам кўришни истади.

Актриса 29 ёшни қарши олганини маълум қилувчи видеога "It’s my birthday!" деб пост қолдирган.

Байрам кунида у турмуш ўртоғидан кутилмаган совға қабул қилди. Шаҳло Алижонова пост остида шундай ёзиб қолдирган:

«Ааа, раҳмат ҳаётим. Энг зўр туғилган кун, энг зўр табрик бўлди».

Мазкур пост ижтимоий тармоқ фойдаланувчилари томонидан илиқ кутиб олинди. Кўплаб обуначилар актрисани туғилган куни билан табриклаб, самимий ва чиройли тилаклар билдиришди.

Актрисанинг айтишича, бу сюрприз ҳали байрамнинг бошланиши эканини ҳам таъкидлаб ўтди.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Маданият » Шаҳло Алижонова 29 ёшини кутилмаган совға билан нишонлади (видео)