Жамила Ғофурова нега саҳнадан узоқлашганини очиқлади

Жозибадор актриса Жамила Ғофурова «Менинг ошхонам» дастуридаги суҳбати давомида нега бир муддат ижоддан танаффус қилгани ҳақида гапирди. Унинг айтишича, бу танаффуснинг сабаби жуда қувончли — актриса бу вақт ичида она бўлиш бахтига муяссар бўлган.
Актриса суҳбат давомида шундай деди:
«Бир муддат ижоддан танаффус қилдим. Аммо бунинг сабаби жуда яхши — кетма-кет фарзандли бўлдим. Ҳозир тўрт нафар фарзандим бор, Аллоҳга шукр. Энг катта қизим Ширина, у 16 ёшда. Яхшиям уни ёшлигимда дунёга келтирган эканман. Чунки ҳозир кичик укасини шу катта қизим катта қиляпти, гўё энага каби. Баъзан ҳазиллашиб: “Ойи, мен учун туғганмисиз?” деб ҳам қўяди. Мен эса кулганча: “Ҳа, сен учун туғганман”, деб жавоб бераман. Ҳозир сен қийналяпсан, лекин катта бўлганингда уканг ёнингга бориб “опа, нима хизмат?” деб турганида жуда хурсанд бўласан», — деди актриса.
Жамила Ғофурованинг самимий суҳбати мухлислар томонидан илиқ кутиб олинди.
“Zamin”ни Telegram'да ўқинг!