UFC юлдузи Адесанья собиқ севгилисига қарши судда ғалаба қозонди

UFC юлдузи Адесанья собиқ севгилисига қарши судда ғалаба қозонди
Қисқача

Исраел Адесаня Шарлотта Паудрелл билан суд жараёнида ғалаба қозонди. Шарлотта Адесаня бойлигининг ярми, тахминан 15 миллион АҚШ долларини талаб қилган, бироқ жангчининг барча активлари онаси номига расмийлаштирилгани ва унинг шахсий ҳисоб рақами бўш экани аниқланди. Суд қарорига кўра, Паудреллнинг шахсий ҳисобидаги 1 миллион доллар тенг иккига бўлиниб, у Адесаняга 500 минг доллар тўлаши керак.

Дунёга машҳур Исраэль Адесанья, яқинда собиқ севгилиси Шарлотта Паудрелл билан бўлиб ўтган суд жараёнида ғалаба қозонди.

Маълумотларга кўра, Шарлотта Адесанья бойлигининг ярми — тахминан 15 миллион АҚШ доллари талаб қилган эди. Аммо суд жараёнида исботландики, жангчининг барча активлари расман унинг онаси номига кўчирилган ва Исраэлнинг шахсий ҳисоб рақами қонуний равишда бўш экан.

Суд охирида Исраэль Адесанья собиқ севгилисининг шахсий ҳисобидаги қолган маблағ, яъни 1 миллион долларни тенг иккига бўлиш ҳақида қарор чиқарди. Бу қарорга кўра, Паудрелл энди Адесаньяга 500 минг доллар тўлов амалга ошириши керак бўлади.

Маълумотларга кўра, мазкур ҳодиса UFC мухлислари орасида кенг қизиқиш уйғотди ва спортчи ва шахсий ҳаётидаги ҳуқуқий муносабатларнинг аҳамиятини яна бир бор кўрсатди.

Zamin.uz сайтини Google'га қўшинг"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Zamin AI билан муҳокама қилингЯнгиликни таҳлил қилинг, фойдали маслаҳатлар олинг

Изоҳлар 0

Мавзуга оид янгиликлар