date

Актриса Жамила Ғофуровага қайси фильмидаги роли учун автомобиль совға қилинган?

Актриса Жамила Ғофуровага қайси фильмидаги роли учун автомобиль совға қилинган?

Ўзбек кино оламининг ёрқин юлдузи Жамила Ғофурова яқинда ижодий ҳаётидаги қизиқарли воқеа ҳақида гапирди. Актрисага берилган савол шундай эди: “'Фарёд' фильмидан кейин сизга автомобиль совға қилган эканлар, бу ростми?”

Жамила Ғофурова самимий жавоб берди: “Рост, ўзим ҳам кутмагандим бу совғани. Энг қизиғи, гонораримни ҳам олганман ва машинани ҳам совға қилишган. Бунинг сабаби бор: "Фарёд" фильмида панорамада киносаройидаги ойналар синиб кетадиган даражада одам бўлди, жойлар ҳам етмай қолди. Шу кунга қўшимча соатлар ҳам қўшилган. Балки шу илҳом билан беришган бўлса керак.”

Ушбу воқеа Жамила Ғофурованинг ижодий меҳнати ва унинг мухлислар орасидаги обрўсини янада ошириб юборди. Актрисанинг роли нафақат томошабинларни ҳайратга солган, балки унга кутилмаган ва қувончли совғаларни ҳам олиб келди.

Жамила Ғофурова бундай эътироф ва совғаларнинг ижодий меҳнатнинг мукофоти эканини таъкидлади, бу эса янги лойиҳалар учун илҳом манбаи сифатида хизмат қилмоқда.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Маданият » Актриса Жамила Ғофуровага қайси фильмидаги роли учун автомобиль совға қилинган?