15:53 / 26.10.2022
3 267

Россия Европани қўрқитаётган «ифлос бомба» нима ва у қанчалик хавфли?

Россия Европани қўрқитаётган «ифлос бомба» нима ва у қанчалик хавфли?
Украинанинг “ифлос бомба” қўллашга шайланаётгани ва бу айбни Россияга тўнкашга уринаётгани сўнгги кунларда кўплаб россиялик сиёсатчилар ва ҳарбийларнинг оғзида дув-дув гап бўлиб қолди. Мудофаа вазири Сергей Шойгу AҚШ, Буюк Британия, Франция ва Туркиядаги ҳамкасблари, Бош штаб бошлиғи Валерий Герасимов – Буюк Британия мудофаа штаби бошлиғи Энтони Радакинга ва AҚШ штаб раҳбарлар уюшмаси қўмитаси раиси Марк Миллига қўнғироқ қилди.

Душанба куни тушдан кейин Радиация, кимёвий ва биологик мудофаа қўшинлари бошлиғи генерал-лейтенант Игор Кириллов брифинг ўтказди ва унда воқеалар ривожи борасида Мудофаа вазирлигининг фикрлари ҳақида батафсил маълумот берди.

Россия қўшинларининг даъво қилишича, бомба учун материаллар Украинанинг учта ишлаётган атом электр станцияси: ишламаётган Чернобил AЭС, кимё ва атом саноатидан чиққан радиоактив ахлатлар йўқ қилинадиган жойлари бўлиши мумкинлиги тахмин қилинмоқда.

Шунингдек, Украинада илмий база мавжудлигини эътиборга олиш керак, биламизки, бу Харков физика-техника институти, унинг олимлари СССР даврида ядро ишлаб чиқариш дастурида иштирок этган, у ерда ҳозирда турли хил тажрибавий лойиҳалар, шу жумладан, “Ураган” термоядровий мослама ишланган, шунингдек, Киевдаги Миллий фанлар академияси қошидаги Ядро тадқиқотлари институтида активлиги юқори радиоактив материаллар ёрдамида ВВР-М реактори устида тадқиқотлар олиб борилмоқда”, — дейди Кириллов.

Шу билан бирга, Россия ҳарбийларининг фикрларига қараганда, "Украинанинг икки ташкилоти "жирканч бомба" деб аталмиш қуролни яратиш бўйича аниқ кўрсатмаларга эга. Иш якуний босқичдалиги аниқ”.

Мудофаа вазирлигидаги маълумотларига ҳаволалардан бошқа ҳеч қандай далил келтирилгани йўқ.

ВВC мухбири Стив Розенберг Украинага нисбатан қўйилаётган ушбу айбловларга ойдинлик киритишни сўраб, Сергей Наришкинга мурожаат қилди, у эса ўз навбатида шунчаки айрим умумий гапларни айтиш билан чегараланди.

Унинг сўзларига кўра, “Киев тузумининг ядро қуролига эга бўлиш истаги президент Зеленский Мюнхендаги хавфсизлик конференциясида нутқ сўзлаган кундан бошлаб (19 февраль) бир неча босқичлар давомида инсоният томонидан кўрилган, ўшанда унинг ядровий қуролга эга бўлиш истаги аллақачон аён бўлганди."

Бу Россиянинг Украинани “ифлос бомба” яратишга уринишда биринчи марта айблаши эмас. Бу, масалан, февраль ойининг охирида рус армияси Украинага бостириб кирганидан кейинги дастлабки кунларда рус матбуоти томонидан фаол муҳокама қилинди.

Россия матбуотида Украинада “ифлос бомба”, ҳатто ядровий қурол яратилаётгани эҳтимоли ҳақидаги нашрларда аввал ҳам маълумотлар пайдо бўлган. 2014 йил 17 сентябрда “Известия” нашри “Украина 10 йил ичида ядровий бомба яратиши мумкин” мақоласини чоп этган эди, унда мутахассислар “ифлос бомба” ҳақида ҳам гап юритган. Аммо ВВC рус хизмати “ифлос бомба” билан боғлиқ айрим саволларга жавоб топишга ҳаракат қилди. Аммо бу ҳозирча шунчаки журналистлар ва Россия ҳарбийларининг оғзидаги гаплар, аммо исботлар йўқ.

Украина реакцияси

Украина Россиянинг “ифлос бомба” яратишга уриниш ҳақидаги айбловларини рад этади. “Биринчидан, Украина [Ядро қуролини тарқатмаслик тўғрисидаги шартнома]нинг содиқ аъзоси: бизда “жирканч бомбалар" йўқ ва биз уларга эга бўлишни режалаштирмаяпмиз. Иккинчидан, руслар кўпинча ўзлари режалаштираётган нарсада бошқаларни айблашади”. Бу ҳақда 23 октабрь куни Ташқи Ишлар Вазири Дмитрий Кулеба твиттерда маълум қилди.

24 октябрь куни Кулеба МAГAТЭ Бош котиби Рафаел Гроссига (МAГAТЭ буни кейинроқ тасдиқлади) зудлик билан Украинадаги тинч объектларига экспертларни юборишни сўраб мурожаат қилди. Россия бу ерларни "жирканч бомба" яратиш учун қулай жой деб таърифлайди.

"У рози бўлди. Россиядан фарқли ўлароқ, Украина шаффофликни сақлаб келмоқда ва шундай бўлиб қолади. Бизда яширадиган ҳеч нарса йўқ", деб ёзган Дмитрий Кулеба ўз саҳифасида.

Кулеба AҚШ Давлат котиби Энтони Блинкен билан ҳам суҳбатлашди ва руслар Украинани ўзлари ишлатмоқчи бўлган тақиқланган қуроллардан фойдаланганликда айбламоқчи бўлиши мумкинлигини таъкидлади.

"Ифлос бомба" - бу ядровий қуролми?

"Ифлос бомба" - радиологик қурол турларидан бири. У оммавий қирғинга сабаб бўлувчи қуролдир.

Ифлосланишнинг оқибатлари одамлар соғлиғига таъсир қилиши мумкин, лекин дарҳол эмас, вақт ўтиши билан билдиради. Радиоактив модда турини ўз вақтида аниқлаш, маҳаллий ҳокимият органларига зарур чораларини кўришга ва ифлосланган ҳудуддан эвакуация қилишга ёрдам беради.

Ҳудуд ифлосланганича қолади, аммо бундан катта ҳарбий фойда кўрилмайди, портлаш оқибатларини бартараф қилиш қимматга тушади.

Тарас Шевченко номидаги Киев Миллий университетининг Халқаро алоқалар институти профессори, ядро қуролини тарқатишнинг олдини олиш бўйича эксперт Сергей Галака ВВCга берган интервьюсида, радиоактив ифлосланиш ҳудуди табиий ва изотоплар таркибига боғлиқ бўлишини эътироф қилган. “Aгар кучли шамол пайтига тўғри келса-ю, ёмғир ёғмаса, у ҳолда кучли ифлосланиш юзага келади. Aгарда шамол кучсиз бўлиб, кучли ёмғир ёғса, ёғингарчилик заҳарларнишнинг тарқалишини олдини олади ва маълум бир ҳудуд бундан зарар кўриши мумкин, дейди мутахассис.

Ядро бомбасининг портлаши ўша ҳудуднинг камроқ ифлосланишига олиб келади, лекин унинг оқибати, портловчи тўлқин, радиация ва пенетрацион нурланиш ҳалокатли бўлади.

Психологик омил

Одамларнинг психологик омил туфайли ҳам "жирканч бомба"дан қўрқиши ҳам кучли радиация сабаблидир. Уни баъзан “оммавий қирғин қуроли" деб ҳам аташади.

Радиоактив моддалар, портлаш оммавий ваҳиманинг пайдо бўлишига олиб келиши мумкин.

Бундан ташқари, агар бундай бомба катта шаҳарда портласа, унинг ҳеч бўлмаганда, бир қисми истиқомат қилишга ярамай қолади ва мамлакат учун иқтисодий ва сиёсий зарарларни келтириб чиқаради.

Шунинг учун экстремистик гуруҳлар бундай қуролларни қўлга киритишга интилишади, деб тахмин қилинади.

"Ифлос бомба"нинг келиб чиқишини аниқлаш мумкинми?

Радиоактив моддалар туфайли юзага келган офатлар ва бахтиз ҳодисалар дунёда бир неча марта содир бўлган, шу боис атмосфера таркибида радиоактивларни назорат қилиш масаласи бутун дунё учун жуда муҳим саналади. Бундай бахтсиз ҳодисаларнинг охиргиси 2019 йил 8 августда Россия Шимолий флотининг Нёноксадаги полигонида содир бўлган, авария натижасида бир неча киши ҳалок бўлган, қурбонлар сони ҳанузгача аниқ эмас.

Воқеа содир бўлганидан сўнг дарҳол бир неча мамлакатларда атмосфера таркибида турли хил радиоактив моддалар даражасининг ошиши қайд этилди. Июнь ойининг бошида Норвегияда йод-131 изотопи, Швеция ва Финляндияда цезий-134, цезий-137, кобальт-60 ва рутений-103 сингари моддалар аниқланган.

Мутахассислар олиб борган изланишлар натижасидаги изотоплар жамланмасидан портлаш ҳарбий объектда содир бўлганини, ҳеч қандай фуқаровий ядровий объектларидан сизиб чиқишидан юзага келмаганини қайд этгандилар.

Радиоактив моддалар кўп миқдорда ажралиб чиққан тақдирда, ерости станциялари "ифлос бомба" таркибида қўлланилган моддалар таркибини аниқ аниқлаш даргумон. Улар фақат ифлосланишнинг табиати ҳақида умумий хулоса чиқаришлари мумкин.

Aниқроқ тасвирни фақат бундай чиқиндилар яқинида жойлашган махсус радиацион разведка самолёти олинади.

arenda kvartira tashkent
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг