09:27 / 04.11.2022
1 812

Ҳиндистон ҳукуматининг Исломга қарши сиёсати мусулмонларнинг ҳаётини қийинлаштирмоқда

Ҳиндистон ҳукуматининг Исломга қарши сиёсати мусулмонларнинг ҳаётини қийинлаштирмоқда
Мамлакатдаги мусулмонларнинг кундалик ҳаёти ҳукуматнинг камситувчи қарорлари ва ўта ўнг ҳинд гуруҳларининг масжидларга ҳужумлари туфайли тобора қийинлашиб бормоқда.

2014 йилдан бери Ҳиндистонда ҳокимият тепасида бўлган Бҳаратия Жаната партиясининг (БЖП) ҳинд миллатчи гуруҳларининг позицияларини акс эттирувчи қарорлари мамлакатдаги энг йирик диний озчилик бўлган мусулмонларга қарши ҳужумларнинг кучайишига сабаб бўлди.

Ҳукуматнинг мунозарали қарорлари қаторида қўшни давлатлардан олтита этник-конфессионал гуруҳлар вакилларига фуқаролик олиш имконини берадиган ва мусулмон муҳожирларнинг аҳволини ҳисобга олмайдиган фуқаролик тўғрисидаги қонунга ўзгартиришлар киритилди.

Аввалроқ, Ҳиндистон президенти Рамнат Ковинд имзоси билан мамлакатнинг расмий газетасида қонунга тузатишлар эълон қилинган эди.

Шундай қилиб, фуқаролик тўғрисидаги қонун ўзгартирилди. Бу сўнгги 64 йил ичида ноқонуний муҳожирларга Ҳиндистон фуқаролигини олишни тақиқлади.

Ўзгартиришларга кўра, Покистон, Бангладеш ва Афғонистондаги босим ва таъқиблардан қочган буддавийлар, сикхлар, жайнлар, парслар, ҳиндлар ва насронийлар, агар улар ўзлигини исботласалар, Ҳиндистон фуқаролигини олишлари ҳамда камида олти йил давомида мамлакатда яшашларини тасдиқловчи ҳужжат тақдим этиши керак.

Бироқ, ҳужжатда Ҳиндистонда худди шу ҳолатда бўлган мусулмонлар учун жой ажратилмаган.

Мамлакат, шунингдек, тарихий масжидларни дастлаб ҳиндавийларнинг ибодат жойлари бўлган ибодатхоналарга айлантиришга уринишларни тўхтатмаяпти.

Амалдаги ҳукумат сиёсатининг бу каби ишлари танқидларга учради. Чунки улар ҳокимиятнинг "Ҳиндистонни ҳиндавийлар мамлакатига айлантириш" истаги ҳақидаги тасаввурини шакллантиради.

Шунингдек, мусулмонларга қарши жиноятлар учун “жазосизлик маданияти” ва ислом динига эътиқод қилувчиларга қарши ксенофобик жиноятлар сони ортиб бораётгани фонида чора кўрилмагани ҳам қораланади.

Жамму ва Кашмир вилоятидаги инсон ҳуқуқлари фаоли Сафура Заргар Анадолу агентлигига Ҳиндистондаги мусулмонлар ҳатто овқатланиш, дин ва иш билан боғлиқ масалаларда ҳам қийинчиликларга дуч келаётганини айтди.

Заргар Ҳиндистон жамоатчилигида 2020 йилда фуқаролик тўғрисидаги қонунга қарши норозилик намойишида қатнашгани учун у уч ой ҳибсда ушлаб турилган. Ўша пайтда ҳуқуқ ҳимоячиси ҳомиладор бўлган. Бундан ташқари, аёл ўқиш ҳуқуқидан маҳрум қилинган.

Заргарнинг айтишича, Ҳиндистонда тарих давомида турли диний гуруҳлар ибодатхоналар, диний ибодат жойлари мақомини ўзгартиришга ҳаракат қилган.

Унинг сўзларига кўра, 1992 йилда ҳиндавийлар Бобурийлар масжидини бузиб ташлаган ва зиёратгоҳ жойлашган жой суд қарори билан ҳиндавийларга топширилган.

«Шундай қилиб,"Пандора қутиси" очилди. Айниқса, миллатчи гуруҳлар 2014 йилда ҳокимият ўзгарганидан кейин ўз таъсирини кучайтирди. Ҳозир кўплаб масжидлар, шу жумладан Будаундаги Жума масжиди хавф остида», — дейди Сафура.

Унинг қўшимча қилишича, мамлакатда масжидлар сони ҳам камайган.

«Ҳиндистон намоз ўқиш жуда қийин ва хавфли ҳудуд: ҳар куни мусулмонлар билан боғлиқ муаммо ва нотўғри маълумотлар кўпайиб бормоқда. Мусулмонларнинг омон қолиши чинакам курашга айланди. Чунки улар ҳаётнинг барча жабҳаларида маргинализация ва давлат назоратига дучор бўлмоқда»,, — дейди ҳуқуқ ҳимоячиси.

Ҳиндистонда нафақат фаоллар, балки журналистлар ҳам жиддий босим ўтказмоқда. Чекловлар ҳар доим фақат Ислом динига мансуб кишиларга тегишли бўлган.

«Мамлакатда мусулмонларга "сигирларни ўғирлаш ёки ўлдириш" айблови билан ҳужум қилиш жуда кенг тарқалган. Ушбу жиноятларнинг барчаси жамоат жойларида содир этилган ва расмийлар томонидан қайд этилган бўлса-да, ҳеч ким қилмиши учун жазо олмайди», — дея қўшимча қилган Сафура Заргар.

arenda kvartira tashkent
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг