date

Зебинисо Ҳолиқова қизининг 2 ёшини нишонлади (видео)

Зебинисо Ҳолиқова қизининг 2 ёшини нишонлади (видео)

Зебинисо Ҳолиқованинг қизи Мумтозбегим 2 ёшни қарши олди. Актриса ушбу қувончли кун муносабати билан байрамдан олинган сурат ва видеоларни ўзининг Instagram саҳифасида мухлислари билан бўлишди.

Маълум бўлишича, кичкинтойнинг шукрона куни боғчада, дугоналари даврасида жуда чиройли ва самимий тарзда нишонланган. Байрам болаларча қувонч, кулги ва илиқ муҳитда ўтиб, унутилмас лаҳзаларга бой бўлган.

Актриса постларига “Мумтозбегим 2 ёшда”, "2 ёшинг муборак бўлсин Мумтозбегим" дея ёзиб қолдирган. Тадбир давомида болаларни хурсанд қилиш мақсадида кичик меҳмонларга турли совғалар улашилган. Болажонлар бирга ўйнаб, мазали тортдан баҳраманд бўлишган.

Ижтимоий тармоқ фойдаланувчилари эса кичкинтойни туғилган куни билан самимий табриклаб, унга соғлик, бахт ва ёрқин келажак тилашмоқда.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Маданият » Зебинисо Ҳолиқова қизининг 2 ёшини нишонлади (видео)