date

Элёр Мелибоев янги қўшиғи билан томошабинларни лол қолдирди (видео)

Элёр Мелибоев янги қўшиғи билан томошабинларни лол қолдирди (видео)

Ёш хонандалардан бири Элёр Мелибоев ўзининг янги ижодий ишини тингловчилар эътиборига ҳавола этди. У кеча, 15 май куни “Умр йўлдошим” деб номланган янги қўшиғини расмий тарзда тақдим қилди.

Мазкур қўшиқ YouTube платформасига жойланганидан сўнг қисқа вақт ичида катта қизиқиш уйғотди. Видеони бир неча соат ичида 31 мингдан ортиқ фойдаланувчи томоша қилди.

Тингловчилар томонидан қўшиқ илиқ кутиб олиниб, изоҳларда асосан ижобий фикрлар қолдирилмоқда. Кўплаб мухлислар ижодкорнинг овози ва қўшиқнинг мазмунини юқори баҳолаб, унга ижодий муваффақиятлар тилашмоқда.

Шунингдек, фойдаланувчилар Элёр Мелибоевнинг келгуси ижодий ишлари ҳам шундай эътибор ва илиқ кутиб олинишига умид билдиришмоқда.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Маданият » Элёр Мелибоев янги қўшиғи билан томошабинларни лол қолдирди (видео)