date

Малика Равшанованинг “Кутаман” AI клипи нархи маълум бўлди

Малика Равшанованинг “Кутаман” AI клипи нархи маълум бўлди

Малика Равшанованинг сунъий интеллект ёрдамида яратилган “Кутаман” номли қўшиғи клипи атрофида қизиқарли тафсилотлар маълум бўлди.

Маълум бўлишича, мазкур клип 5 минг доллар маблағ эвазига тайёрланган бўлиб, уни яратиш учун 3 ҳафта вақт сарфланган. Таққослаш учун, агар ушбу лойиҳа анъанавий усулда суратга олинганида, камида 1 йил вақт талаб қилиниши ва тахминан 50 минг доллар маблағ кетиши мумкин эди. Бунга сабаб — клипда тўрт фасл манзаралари мужассам этилгани билан изоҳланади.

Хонанда аввалги интервюларидан бирида сунъий интеллектдан фойдаланишга қарши эмаслигини, аксинча, бу технология ижодкорлар учун катта ёрдамчи эканини таъкидлаган. Унинг айтишича, айниқса, эндигина она бўлган санъаткорлар учун бундай имкониятлар жуда қулайлик яратади.

Қизиқарли жиҳати шундаки, “Кутаман” клипини сунъий интеллект асосида яратиш ғояси хонанданинг ўғлидан чиққан. Шу орқали лойиҳа янада замонавий руҳда амалга оширилган.

Бироқ хонанда сунъий интеллект орқали овозни сунъий равишда ўзгартиришга қарши эканини ҳам очиқ билдирган. Унга кўра, ижодда табиийлик муҳим бўлиб қолади. Шу билан бирга, клип учун ғоя ва визуал ечимлар олишда замонавий технологиялардан фойдаланишни қўллаб-қувватлашини алоҳида таъкидлаган.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Маданият » Малика Равшанованинг “Кутаман” AI клипи нархи маълум бўлди