date

Йирик қарз олувчилар устидан назорат кучайтирилади

Йирик қарз олувчилар устидан назорат кучайтирилади

Ўзбекистонда йирик корхоналар томонидан банк кредитлари ва ташқи қарзлар олиш тартибини тартибга солувчи янги қоидалар жорий этилди. Эндиликда бундай қарзлар устидан доимий назорат ўрнатилади.

Ташкилотлар молиявий хавф даражасига қараб уч тоифага бўлинади: паст, ўрта ва юқори хавф. Агар хавф даражаси паст бўлса, корхонага янги қарз олиш бўйича чекловлар қўйилмайди.

Ўрта хавф даражасида эса янги қарз миқдори мавжуд қарзларнинг 5 фоизидан ёки 20 миллион АҚШ долларидан ошмаслиги керак. Юқори хавф даражасида эса янги кредит олиш миқдори қарзларнинг 1 фоизидан ёки 5 миллион АҚШ долларидан ошмаслиги ва махсус комиссияга хабар берилган ҳолда амалга оширилиши лозим.

Агар корхонанинг молиявий ҳолати ёмонлашса, комиссия вазиятдан чиқиш йўлларини таклиф қилиши мумкин — масалан, қулайроқ шартларда янги кредит олиш ёки тўлов жадвалини қайта кўриб чиқиш. Агар корхона комиссия қароридан норози бўлса, судга мурожаат қилиш ҳуқуқига эга.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Иқтисодиёт » Йирик қарз олувчилар устидан назорат кучайтирилади