
Ўзбекистонда янги қарорга кўра, турар жой мажмуалари, маҳаллалар ва бошқа қурилиш объектлари фақат давлат тили – ўзбек тилида номланиши белгиланди. Бу қарор қурилиш соҳасидаги номларнинг ягона ва ўзбек тилининг қоидаларига мос бўлишини таъминлаш учун қабул қилинди.
Шунингдек, миллий ўзига хосликни мустаҳкамлаш мақсадида ҳам қоидалар ишлаб чиқилган. Эндиликда янги турар жой мажмуалари ва маҳаллалар рўйхатдан ўтказилишида уларнинг номлари ўзбек тили қоидаларига мувофиқлиги текширилади.
Бундан ташқари, ҳудудларнинг маданий ва тарихий хусусиятларини инобатга олган ҳолда фойдаланиш мумкин бўлган сўзлар ва топонимлар рўйхати ҳам тайёрланади.
Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар