
Париждаги Christie’с аукционида француз рассоми Ив Клайннинг "Калифорния" (ИКБ 71) номли тўрт метрли картинаси 18,4 миллион еврога (тахминан 19,6 миллион доллар) сотилди. Бу рассомнинг асарлари учун тўланган энг юқори нарх ҳисобланади.
Ушбу асар 1961 йилда рассомнинг ўзига хос ултрамарин сояси — International Klein Blue ёрдамида яратилган. "Калифорния" Клайн асарлари орасида алоҳида ўринга эга, чунки у ўз номига эга бўлган камдан-кам асарлардан бири.
Ном Калифорния штати шарафига берилган бўлиб, рассом ушбу картинани АҚШга қилган ягона сафари давомида илк бор айнан ўша штатда намойиш қилган. Картина Лос-Анжелесдаги кўргазмадан олдин Ню-Ёрк шаҳридаги Лео Кастелли галереясида кўрсатилган.
Бу галерея ўша даврнинг муҳим санъат майдонларидан бири бўлган. Рассом 1962 йилда вафот этгач, картина бир неча эгасини ўзгартирди, жумладан, швейсариялик коллектор Жорж Марсига тегишли бўлган.
2005 йилда "Калифорния"ни Ню-Ёркдаги Pace галереяси сотиб олиб, вақтинча Метрополитен музейига тақдим этган. Картина 2008 йилгача ушбу музейда намойиш қилинган.
АРТнеwс маълумотларига кўра, картина илгари United Technologies компаниясининг собиқ раҳбари Жорж Девидга тегишли бўлган. Унинг компанияси Метрополитен музейидаги Ван Гог ва Жасп
“Zamin”ни Telegram'да ўқинг!