date

Хитойда нишонни аниқ урадиган милтиқли дрон синови баҳсларни қизитди

Хитойда нишонни аниқ урадиган милтиқли дрон синови баҳсларни қизитди

Хитойда махсус операциялар учун мўлжалланган янги учувчисиз қурилма (дрон) синовдан ўтказилгани ҳақида хабар тарқалди. South China Morning Post ёзишича, тажриба пайтида қурилма инсон катталигидаги нишонни 100 метр масофадан пиёдалар винтовкаси билан жуда юқори аниқликда уриб, диққатга сазовор натижа қайд этган.

Нашрда келтирилишича, дрон Wuhan Guide Infrared компанияси ҳамда Хитой қуруқлик қўшинлари махсус операциялар академияси ҳамкорлигида ишлаб чиқилган. Унинг асосий “фишка”си — қурилмага оддий (стандарт) милтиқ ўрнатиш имконияти экани айтилмоқда.

Синов шароитида дрон 10 метр баландликда туриб, 100 метр узоқликдан 20 марта ўқ узган ва барча ўқлар нишонга етиб борган. Шу 20 ўқнинг ярми 11 сантиметр радиус ичига жамлангани қайд этилган — бу деярли “бош” даражасидаги аниқликка тенг дейилади.

Мутахассислар бундай барқарор аниқликка эришиш учун махсус дастурий таъминот ишлаб чиққанини ҳам таъкидлашган: у масофа, шамол тезлиги ва дрон баландлиги каби омилларни ҳисобга олиб, ўқ узиш бурчагини мослаб туради.

Бундай янгиликлар фақат техник ютуқ сифатида эмас, келажакда хавфсизлик, қоидалар ва назорат масалаларини ҳам янада қаттиқроқ кун тартибига олиб чиқиши турган гап.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Дунё » Хитойда нишонни аниқ урадиган милтиқли дрон синови баҳсларни қизитди