date

Тошкент аэропортида янгиланган зал очилди

Тошкент аэропортида янгиланган зал очилди
Тошкент халқаро аэропортида бир нечта объектларнинг реконструкцияси якунланди. Жумладан, келувчилар зали, терраса ва учиб кетиш терминалидаги VIP-зал янгиланди.

Бинонинг фасади олдинга сурилиб, 2,2 минг квадрат метр майдон қўшилди. Энди кутивчилар зали умумий майдони қарийб 5 минг квадрат метрни ташкил этади, ўриндиқлар сони эса 200 тага етказилди.

Тез орада бу ерда қаҳвахоналар, барлар, музқаймоқ дўконлари, савдо шохобчалари ва гул дўкони очилади. Аэропортда янги келиш йўлаги қурилди.

Эски йўлак эндиликда фақат туристик автобуслар ва расмий таксилар учун мўлжалланган. Ҳозирда икки нафар оператор фаолият юритмоқда, яқин орада яна тўртта оператор иш бошлайди.

Иккинчи йўлакда кутивчилар автомашиналари ва такси агрегаторлари тўхташи мумкин, бироқ 10 дақиқадан ошмаслиги лозим. Вақтга риоя қилинишини Ички ишлар вазирлиги тизимига уланган камералар кузатиб боради ва қоидабузарларга автоматик жарима ёзилади.

Келувчилар зонасидаги автотураргоҳ ҳам кенгайтирилди — энди у 347 та автомобилни сиғдира олади. Бу реконструкция жараёнининг оралиқ босқичи ҳисобланади.

Келажакда келувчилар ва учувчилар заллари бирлаштирилиб, 16 минг квадрат метрдан ортиқ майдонга эга ягона терминалга айлантирилади. Аэропортнинг ўтказувчанлик қуввати соатига 2,4 минг йўловчига етказилади.

Учиб кетиш терминалининг иккинчи қаватида 2,2 минг квадрат метр майдонга эга терраса очилди. У соябонлар, скамейкалар ва микроиқлим тизими билан жиҳозланган.

Яқин орада бу ерда бир нечта кафе ишга тушади. Шунингдек, VIP учиб кетиш зали янгилаш ҳам якунланди.

Аввалги 1,1 минг квадрат метр майдонга яна 300 квадрат метр қўшилиб, зал кенгайтирилди ва дам олиш жойлари сони оширилди.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Тошкент аэропортида янгиланган зал очилди