date

Олтин нархи кескин бурилишдан сўнг унсияси 5 минг доллардан пастга тушди

Олтин нархи кескин бурилишдан сўнг унсияси 5 минг доллардан пастга тушди

Жаҳон бозорида олтин нархлари сўнгги ойлар ичидаги энг кескин пасайишни бошдан кечирди. Тарихий максимум янгилангaч, котировкалар кескин пастга бурилди ва икки кун ичида қарийб 12% йўқотиб, унсияси 5 минг доллардан ҳам пастга тушди. Бу ҳақда podrobno.uz хабар беради.

Пасайиш 29 январ, пайшанба куни бошланган: CME биржасида апрел фьючерслари унсияси 5 626,8 долларгача кўтарилиб, савдо якунланишига бориб 5 126 долларгача тушиб кетди. Бу тебраниш йил бошидан буён энг катта кунлик ҳаракат сифатида қайд этилди.

30 январ, жума куни ҳам тушиш давом этди: шартномалар нархи яна 7%дан кўпроққа пасайди ва илк бор 4 959 доллар даражасигача етди. Reuters таҳлилчиларига кўра, бундай қулашига рекорд чўққидан кейин инвесторларнинг оммавий равишда фойдани “қоғозда” мустаҳкамлаши — яъни позицияларни ёпиши сабаб бўлган.

Олтин қийматига доллар курсининг мустаҳкамланиши ҳамда АҚШ Федерал захира тизими раҳбарияти бўйича ноаниқликлар ҳам босим ўтказди. KCM’нинг бош савдо таҳлилчиси Тим Уотерер фикрича, бозор Fed’нинг навбатдаги раҳбари номзоди бўйича кутилаётган хабарлар фонида “хавфсиз активлар”даги айрим позицияларни қайта кўриб чиқди.

Материал эълон қилинган пайтда апрел фьючерси унсияси 5 128,5 долларни ташкил этиб, аввалги савдо ёпилишига нисбатан 4,76% паст бўлиб турибди.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Дунё » Олтин нархи кескин бурилишдан сўнг унсияси 5 минг доллардан пастга тушди