
Қозоғистон Президенти Қасим-Жомарт Тоқаевнинг собиқ маслаҳатчиси Ержан Бабақумаров Астана шаҳрида таниши билан юзага келган можаро натижасида ҳалок бўлди. Бу ҳақда Orda.kz нашри полиция маълумотларига таяниб хабар берди.
Терговга кўра, 56 ёшли Бабақумаров ва 36 ёшли эркак ўртасида келиб чиққан тортишув жанжалга айланган ва ҳодиса давомида собиқ амалдор оғир жароҳатлар олиб, ҳалок бўлган. Гумонланувчи устида жиноят иши очилган бўлиб, ҳозирда у вақтинчалик ҳибсхонада сақланмоқда.
Қасим-Жомарт Тоқаев 2019 йилда Президент лавозимини эгаллаганидан сўнг, Бабақумаров унинг маслаҳатчиси этиб тайинланган эди. Аммо орадан бир неча ой ўтиб, у бу лавозимни тарк этди.
2019 йил апрелидан 2022 йил феврал ойига қадар у Олмаота шаҳар ҳокимининг ўринбосари сифатида фаолият юритган ва 2022 йил январ воқеаларидан сўнг истеъфога чиққан эди.
Собиқ маслаҳатчи Астана шаҳрида ўлдирилди
Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар