
ОПЕК+ гуруҳига кирувчи саккизта давлат кунлик нефть қазиб олиш ҳажмини 137 минг баррелга оширишга келишиб олди. Бу ҳақда ташкилотнинг расмий сайтида эълон қилинди.
ОПЕК+дан маълум қилишларича, қарор бозордаги қулай шароит ва паст даражадаги нефть захиралари билан боғлиқ. Шунингдек, ташкилот 2024 йил январ ойидан бошлаб ҳар қандай ортиқча ишлаб чиқарилган ҳажмни тўлиқ қоплаш ниятида эканини тасдиқлади.
ОПЕК+га аъзо мамлакатлар бозор шароитларини таҳлил қилиш, талаблар ва компенсацияларини муҳокама қилиш учун ҳар ой учрашувлар ўтказади. Ушбу қарор жорий йилнинг декабрь ойидан кучга кириши кутилмоқда.
Шунингдек, нефть картели жорий йил январ-март ойларида нефть қазиб олишни оширишни режалаштирмаётганини билдирди. ОПЕК+ дунё бўйича нефть қазиб олишнинг 50 фоизигача улушга эга.
Гуруҳ таркибига Жазоир, Қозоғистон, Қувайт, Ироқ, Россия, Саудия Арабистони, Бирлашган Араб Амирликлари ва Уммон киради. Икки йил олдин ташкилот бозорни барқарорлаштириш мақсадида нефть ишлаб чиқаришни камайтирган эди.
Жорий йилнинг апрель ойида эса картел хомашё қазиб олиш ҳажмини аста-секин оширишни бошлади.
ОПЕК+ нефть қазиб олишни оширади
Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг