date

25 декабрь куни: айрим ҳудудларда туман, ҳарорат кўтарилади

25 декабрь куни: айрим ҳудудларда туман, ҳарорат кўтарилади

«Ўзгидромет» 25 декабрь куни учун об-ҳаво прогнозини эълон қилди. Унга кўра, мамлакатнинг катта қисмида ёғингарчилик кутилмайди, ҳаво ўзгарувчан бўлиб, айрим ҳудудларда туман кузатилиши мумкин.

Тошкент шаҳрида кун давомида қуруқ ва нисбатан илиқ об-ҳаво сақланади. Шамол шарқ томондан енгил эсади, кундузи ҳарорат 10–12 даражагача кўтарилади.

Қорақалпоғистонда эса айрим жойларда ёмғир ёки қор ёғиши эҳтимоли бор. Бошқа вилоятларда, жумладан Хоразм, Бухоро ва Навоийда ёғингарчилик кутилмайди, туман тушиши мумкин.

Марказий ва жанубий ҳудудларда ҳаво асосан илиқ бўлиб, кундузи 8–13 даража атрофида бўлади. Фарғона водийси вилоятларида эса ҳарорат бироз паст сақланади.

Тоғли ҳудудларда шамол айрим жойларда кучайиши мумкин, кечаси салқин, кундузи эса мўътадил илиқ об-ҳаво кузатилади.

Мутахассислар туманли ҳудудларда ҳаракатланаётган ҳайдовчиларни эҳтиёткор бўлишга чақирмоқда. Қиш кунлари ҳали сюрпризларсиз ўтмаяпти.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Ўзбекистон » 25 декабрь куни: айрим ҳудудларда туман, ҳарорат кўтарилади