date

ЮНЕСКОга биринчи араб раҳбар тайинланди

ЮНЕСКОга биринчи араб раҳбар тайинланди
2025-йил 7-ноябрь куни Миср археологи ва профессори Холид Аҳмад ал-Анани Али Эзз ЮНЕСКОнинг 12-бош директори этиб тайинлангани ҳақида ташкилот хабар берди. У 15-ноябрь куни тўрт йиллик муддатга иш бошлайди.

Ал-Анани ЮНЕСКОни бошқарадиган биринчи араб мамлакати вакили ва ушбу юқори лавозимни эгаллаган иккинчи африкалик бўлади. У илгари Мисрнинг туризм ва қадимий ёдгорликларни муҳофаза қилиш вазири лавозимларида ишлаган.

Янги раҳбар мисрология бўйича фалсафа фанлари доктори бўлиб, 30 йиллик ўқитувчилик тажрибасига эга ва учта тилни билади. Шунингдек, у Жаҳон сайёҳлик ташкилотининг маданий туризм бўйича махсус элчиси сифатида танилган.

ЮНЕСКО – БМТнинг ихтисослашган ташкилоти бўлиб, илм-фан, таълим ва маданият соҳасидаги халқаро ҳамкорлик орқали тинчликни мустаҳкамлашга кўмаклашади. Ташкилот 194 аъзо давлатни бирлаштиради ва дунё бўйлаб 2000 дан ортиқ жаҳон мероси объектларини бошқаради.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » ЮНЕСКОга биринчи араб раҳбар тайинланди