date

Жакартадаги масжидда портлаш: 50 дан ортиқ одамларо жабрланди

Жакартадаги масжидда портлаш: 50 дан ортиқ одамларо жабрланди
Жакартадаги мактаб масжидида жума намози вақтида икки марта кучли портлаш содир бўлди. Индонезия полицияси бошлиғи Листйо Сигит Прабово Al Jazeera хабарига кўра, асосий гумондор сифатида мактаб ўқувчисини кўрсатди.

Ҳодиса оқибатида 50 дан ортиқ киши шифохонага ётқизилди. Жабрланганлар турли даражадаги жароҳатлар, жумладан куйиш, шунингдек, синиқ бўлаклардан яраланиш ҳолатларига учраган.

Ҳозирда 20 нафар бемор шифохоналарда қолмоқда, уларнинг уч нафари жиддий жароҳат олган. Полиция ҳодисанинг сабабларини аниқлаш учун тергов ишларини олиб бормоқда.

Шимолий Жакарта ҳудудида воқеа жойида ишлаётган терроризмга қарши гуруҳ масжид яқинидан ўйинчоқ милтиқлар ва тўппончалар топди. Масжиднинг ўзига катта зарар етмагани айтилмоқда.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Жакартадаги масжидда портлаш: 50 дан ортиқ одамларо жабрланди