
Ўзбекистон делегацияси раҳбарияти Миллий олимпия қўмитаси раиси Адҳам Икромов ва МОҚ вице-президенти Отабек Умаров бошчилигида Саудия Арабистони пойтахти Эр-Риёдга VI Ислом бирдамлиги ўйинлари Риёд-2025 очилиш маросимида иштирок этиш учун етиб келди. Ўзбекистон делегацияси аъзоларини аэропортда Саудия Арабистони Олимпия қўмитаси Ижроия қўмитаси аъзоси шаҳзода Абдуллоҳ Фотиҳ ал-Сауд қарши олди.
Илиқ қабул давомида томонлар бир-бирларини самимий табриклаб, бундай кенг кўламли спорт тадбирида иштирок этиш муҳимлигини таъкидладилар. Делегация етиб келганидан сўнг МОҚ вакиллари ва Ислом ўйинлари Ташкилий қўмитаси раҳбарияти ўртасида расмий учрашув бўлиб ўтди.
Музокаралар давомида спорт соҳасидаги ҳамкорликни кенгайтириш, ёшлар дастурларини ривожлантириш ва биргаликда ўқув-машғулот йиғинларини ташкил этиш масалалари муҳокама қилинди.
Ўзбекистон делегацияси Эр-Риёдга етиб келди
Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар