
Якшанба куни Филиппинда Фунг-вонг номли супертропик бўрон яқинлашиши сабабли кенг кўламли эвакуация ишлари бошланди. Фуқаролик мудофааси бошқармаси маълумотларига кўра, мамлакат бўйлаб 916 мингдан ортиқ одам хавфсиз ҳудудларга кўчирилди.
Бўрон соатига 185 километр тезликдаги шамоллар ва 230 километр/соатгача бўлган кучли шамол тўлқинларини келтириб чиқармоқда. Унинг таъсир доираси мамлакатнинг деярли бутун ҳудудини қамраб олмоқда.
Синоптикларнинг прогнозларига кўра, мамлакат шарқидаги Катандуанес ороли бўроннинг тўғридан-тўғри зарбасига дуч келиши мумкин. Якшанба куни эрталабдан оролда кучли тўлқинлар, ёмғирлар ва сув тошқинлари кузатилмоқда.
Ҳукумат душанба куни мактаблар ва давлат муассасаларини, жумладан, пойтахт Маниладаги муассасаларни ёпиш ҳақида кўрсатма берди. Шунингдек, қарийб 300та самолёт рейси бекор қилинди.
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.