date

Қирғизистон гуручи экспорти 8 баробар ошди

Қирғизистон гуручи экспорти 8 баробар ошди
Қирғизистон жорий йилнинг январь-август ойларида Ўзбекистонга 678 тонна гуруч етказиб берди. Бу ўтган йилга нисбатан 8 баробар кўпдир.

Молиявий ифодада эса экспорт ҳажми 78 минг доллардан 388 минг долларга кўтарилган. Умуман олганда, Қирғизистон 1 минг тоннага яқин гуручни жами 715 минг долларга экспорт қилган.

Сентябрь бошига келиб, Ўзбекистон Қирғизистон гуручининг асосий харидори бўлиб қолмоқда. Ундан кейинги ўринларда Туркия (308 тонна) ва Россия (17 тонна) жойлашган.

Ўзбекистон Миллий статистика қўмитаси маълумотларига кўра, жорий йилнинг саккиз ойида Ўзбекистон ва Қирғизистон ўртасидаги савдо айланмаси 597 миллион долларга етган. Қирғизистон Тошкентнинг асосий савдо шериклари рўйхатида 20-ўринда туради.

Умуман олганда, 2023 йилнинг сентябрь бошига келиб, Ўзбекистон хориждан жами 2,6 миллиард долларлик озиқ-овқат маҳсулотлари сотиб олган. Шундан 609 миллион доллари дон маҳсулотларига тўғри келган бўлиб, йил давомида бу кўрсаткич 6,2 фоизга ўсган.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Код ноаниқ бўлса, расмни янгилаш учун устига босинг
Янгиликлар » Дунё » Қирғизистон гуручи экспорти 8 баробар ошди