date

АҚШ Сенати ҳукуматни қайта ишга туширади

АҚШ Сенати ҳукуматни қайта ишга туширади
АҚШ Сенати ҳукумат фаолиятини тиклаш ва 40 кунлик иш тўхташига барҳам бериш бўйича қонун лойиҳасини маъқуллади, деб хабар беради CNN. Ушбу келишувни амалга ошириш учун саккиз нафар демократ-сенаторнинг розилиги талаб қилинди.

Улар федерал ходимлар ишдан бўшатилгандан кейин ўз лавозимларига қайтарилиши кафолатланган шартларни қўллаб-қувватлашди. Бу қонун лойиҳаси бюджетнинг бир қисмини молиялаштиришга имкон беради, қолган идоралар эса 2026 йил 30 январгача маблағ олади, дея маълум қилди Politico.

Демократлар ўз овозлари эвазига Трамп маъмуриятидан Obamacare солиқ имтиёзларини узайтириш бўйича декабр ойида Сенатда овоз берилиши ҳақидаги ваъдани олдилар. “40 кунлик узоқ танаффусдан сўнг бу иш тўхташига барҳам бериш имконига эга бўламиз”, деди Сенат вакили Жон Тюн.

CNN қайд этишича, овоз бериш муваффақиятли ўтганига қарамай, ҳар қандай сенатор қонун лойиҳасининг қабул қилинишига бир неча кунга чўзиб юбориши мумкин.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Код ноаниқ бўлса, расмни янгилаш учун устига босинг
Янгиликлар » Дунё » АҚШ Сенати ҳукуматни қайта ишга туширади