date

Эрон Ўзбекистон билан алоқаларни мустаҳкамламоқда

Эрон Ўзбекистон билан алоқаларни мустаҳкамламоқда
The Jerusalem Post маълумотига кўра, Теҳрон ташқи сиёсий фаоллигини кучайтирмоқда ва бошқа давлатлар билан дипломатик алоқаларни кенгайтирмоқда. Шу доирада Ўзбекистон ва Эрон тоғ-кон саноатида ҳамкорликни кенгайтириш ҳақида келишувга эришди.

Бу келишув Эрон саноат, конлар ва савдо вазири Муҳаммад Атобак бошчилигидаги делегациянинг Ўзбекистонга ташрифи натижасида юзага келди. Учрашув давомида томонлар соҳага сармоялар киритиш имкониятларини ҳам муҳокама қилишди.

Эрон вакилларининг Тошкентга ташрифи 9-ноябрь куни бўлиб ўтди. Нашрга кўра, Теҳрон Исроил билан муносабатларнинг кескинлашуви ва АҚШ билан музокараларни қайта бошлаш эҳтимоли фонида дипломатияга эътибор қаратмоқда.

Бундан ташқари, Эрон ва Россия элчилари Ироқдаги сайловларни муҳокама қилишган, шунингдек, Эроннинг вазир ўринбосари БАА президентининг маслаҳатчиси билан учрашув ўтказган.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Дунё » Эрон Ўзбекистон билан алоқаларни мустаҳкамламоқда