date

Ким Кардашяннинг бойлиги 1,9 миллиард долларга етди

Ким Кардашяннинг бойлиги 1,9 миллиард долларга етди
Ким Кардашяннинг бойлиги кийим-кечак бренди Skims учун ўтказилган инвестиция раундидан сўнг 1,9 миллиард долларга етди, деб хабар беради Forbes. Нашрнинг ҳисоб-китобларига кўра, бизнес аёлнинг молиявий капитали айнан шу даражага баҳоланган.

Skims бренди ички кийим ва кийим-кечак ишлаб чиқаришга ихтисослашган бўлиб, яқинда қўшимча 225 миллион доллар инвестиция жалб қилди. Охирги келишув натижасида компаниянинг умумий қиймати 5 миллиард долларга етди.

"Биз Skims'ни янги босқичга олиб чиқишни, инновацияларни давом эттиришни ва соҳага янги стандартлар ўрнатишни интиқлик билан кутмоқдамиз", — деди Ким Кардашян, у бренднинг бош ижодий директори лавозимини эгаллаб келади. Ким Кардашяннинг бойлигининг асосий қисми Skims билан боғлиқ бўлса-да, у ўзининг бизнес империясини фаол кенгайтирмоқда.

Яқинда у терига парвариш маҳсулотларини ишлаб чиқарувчи SKKN By Kim линиясидаги Coty компанияси улушини сотиб олди.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Дунё » Ким Кардашяннинг бойлиги 1,9 миллиард долларга етди