
Россия фақат рус тили расмий тил бўлган давлатларнинг ҳайдовчилик гувоҳномаларини тан олади. Бу ҳақда Россия Давлат Думаси раиси Вячеслав Володин маълум қилди.
Унинг таъкидлашича, рус тили расмий тил сифатида тан олинмаган давлат фуқаролари Россияда ҳайдовчилик гувоҳномаси олиш учун имтиҳон топширишлари керак. "Рус тилини билиш – чет эл ҳайдовчилик гувоҳномаларини тан олиш учун асосий талабдир", – деди Володин.
Шу билан бирга, Россиянинг йўл ҳаракати тўғрисидаги қонунига кўра, Россия халқаро келишувларига мос келмайдиган чет эл гувоҳномалари рус тилига нотариал тасдиқланган таржимаси ёки барча ёзувлари тўғридан-тўғри рус тилида бўлган тақдирда амал қилади. Таъкидлаш жоизки, Ўзбекистонда бериладиган ҳайдовчилик гувоҳномалари рус ва инглиз тилларига таржима қилинади.
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.